This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль кенгайтирилган таркибда музокара ўтказишди

Nasafnews расмий саҳифаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Siz yaqinlaringizga g’amxo’rlik qilib hayitlik bering, Aynimo esa sizga hayitlik beradi 🥳

🏷️ Aynimoga tashrif buyurib siz 500.000 so’mlik xaridni amalga oshirsangiz aynimo sizga 50.000 so’mlik vaucherni hadya sifatida taqdim etadi.

🎉 Shuningdek 1.000.000 so’mlik xarid uchun 150.000 so’mlik vaucher, 1.500.000 so’mlik xarid uchun 250.000 so’mlik vaucher, 2.000.000 so’mlik xarid uchun esa 350.000 so’mlik vaucherni hadya sifatida qo’lga kiritasiz!

📌 E’tibor bering ushbu xarid ichida istalgan mahsulotni xarid qilishingiz mumkin ya’ni aksiya mahsulotlarini xarid qilib ham vaucherni qo’lga kiritishingiz mumkin.

Vaucher 1-avgustga qadar amal qiladi!

🚀 Shoshiling, Ushbu imkoniyat 15-16-17 iyun kunlari aynimoning har ikkala Qarshi va Buxoro filliallarida va shuningdek Aynimo kids va aksessuar tarmoqlarida ham amal qiladi.

Murojaat uchun:
📝 @Aynimo_operator
📞 | +998945455015

Telegram | Instagram | TikTok
Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль Ўзбекистон-Корея бизнес форумида иштирок этдилар

Корея томонидан тадбирда SK Group, Lotte Corporation, KOGAS, POSCO, Samsung, LG, Hyundai, KIA, Doosan, BoMI, Эксимбанк, EDCF жамғармаси, Корея тараққиёт банки каби 80 дан ортиқ етакчи компания ва банк-молия институтлари раҳбарлари қатнашди.

Корея молиявий институтлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Саммит доирасида ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш бўйича EDCF жамғармаси билан умумий қиймати 2 млрд долларлик ҳамкорлик дастури имзоланди.

Ш.Мирзиёев корейс ишбилармон доиралари вакилларига Ўзбекистон Ҳукумати барча келишувларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишда фаол қўллаб-қувватлашини айтди.

Nasafnews расмий саҳифаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўкдала нимстанциясида ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан расмийлар изоҳ берди

Маълумотларга кўра, бугун, 15-июнь 20:30 лар атрофида Кўкдала туманида жойлашган Кўкдала нимстанциясининг 10 кВа ўчириб-қўшиш ҳужраси (ячейкаси)да носозлик кузатилиб,  қисқа туташув содир бўлган. 

"Ижтимой тармоқларда акс этган "нимстанциядаги ёнғин" мазкур қисқа туташувнинг оқибатида юз берган. Айни пайтга келиб ёнғин тўлиқ ўчирилган. Электр таъминотида юзага келган носозликни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда", - дейилади "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ хабарида .

Nasafnews расмий саҳифаси
Ғузор тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Қарши шаҳридаги «Чақар»  маҳалла фуқаролар йигинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Азимов Ғузор тумани ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. Аввалроқ, Қарши шаҳар "Оқтепа" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ғузор ҳокимига қурилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.

👉 nasafnews.uz/1758-.html

Nasafnews расмий саҳифаси
Муқаддас Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Nasafnews расмий саҳифаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yemak'да 'доставка'да ишлаб бир кунда 300.000 сўмгача пул топса бўлади. Агар Сиз ҳам етказиб бериш хизматига ишга кирмоқчи бўлсангиз унда +998991600107 рақамига қўнғироқ қилинг.
❗️Қашқадарёда 17-19 июнь кунлари сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин

Гидрометеорология хизмати агентлиги маълум қилишича, 17-19 июнь кунлари Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

"Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз", - дейилади расмий хабарда.

Nasafnews расмий саҳифаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қашқадарёлик спортчи Осиё чемпиони

Эроннинг Теҳрон шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Унда, қитъамизнинг 20 га яқин давлатлари орасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Нишон тумани, "Қирққулоч" маҳалласида яшовчи Арслон Тожиев -81 кг вазн тоифасида иштирок этиб, ўз вазнида барча рақибларини мағлубиятга учратди ва Осиё чемпиони бўлди.

Nasafnews расмий саҳифаси
Чироқчида 91 нафар мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди

Тумандаги 125 та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 3575 нафар ўғил-қиз тамомлади. Улар орасида иқтидор ва истеъдодлар талайгина. Буни битирувчиларнинг 72 нафари фанларни аъло баҳоларга ўзлаштиргани ва намунали хулқи учун олтин медал, 19 нафари эса кумуш медалга сазовор бўлганида кўриш мумкин.

👉 nasafnews.uz/1759-.html

Nasafnews расмий саҳифаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Counter strike бўйича Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги қачон ўтказилиши аниқ бўлди. @karimovuz Telegram-каналидан 'геолокация'ни олишингиз мумкин.

Мусобақа Pandora Game club'да бўлиб ўтади.

Instagram орқали кузатинг👇
https://www.instagram.com/reel/C8ZJ4XBMwzV/?igsh=b2NjYmFta2t4cnQ=

Барча иштирокчилар мусобақа куни шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келиши шарт!

Бошланиш вақти: 21-июнь, соат 08:00
Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш, педагоглар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарёда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 20-24 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Қашқадарё вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини қаердан юклаб олиши мумкин?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бунинг қуйидаги икки усулини тақдим этган:

Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали;

Электрон шаҳодатнома ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.

Маълумот ўрнида, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ОТМга қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган. Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади.

Nasafnews расмий саҳифаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қарши шаҳар ҳокимлиги делегацияси Россия компаниялари билан келишувга эришди

Шу кунларда Россия Федерациясининг Рязань вилоятида бўлиб турган Қарши шаҳри ҳокимлиги делегацияси "Динамо" миграция агентлигида ватандошларимиз билан учрашиб, мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида кўтарилган айрим масалалар жойида ўз ечимини топди.

Бундан ташқари, делегация бир қатор компаниялар раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар олиб борди. Учрашувда Рязань вилоятида фаолият олиб борувчи "Просторы Полесья" компанияси билан 50 та, "ГК Фабрикант" компанияси билан 200 та бўш иш ўринларига фуқароларимиз, жумладан ёшларни сифатли ва юқори маошли ишларга жалб қилиш ҳамда мазкур компанияларнинг ишлаб чиқариш филиалларини Қарши шаҳрида ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Nasafnews расмий саҳифаси
2024/06/20 09:56:30
Back to Top
HTML Embed Code: